14:03 / 29.01.2023
15118

Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашди

Spark йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланган.

Фото: Видеодан скриншот

Сурхондарё вилояти Ангор туманида Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 28 январ куни соат 4:10 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг 1433-километрида содир бўлган.

Тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиши оқибатида тўқнашув рўй берган.

Натижада Spark’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобил йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.

Top