21:57 / 02.02.2023
9820

«Тошкент – Новосибирск – Тошкент» халқаро йўналишида поезд қатновлари қайта тикланди 

2023 йил 2 феврал кунидан «Тошкент – Новосибирск – Тошкент» халқаро йўналишида поездлар ҳаракати қайта тикланди. Ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. 

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Қайд этилишича, поезд таркиби 11 та, жумладан, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та ресторан вагондан иборат. 

«Тошкент-Новосибирск» йўналишида ҳаракатланадиган 369-сонли йўловчи поезди 2023 йил 2, 10, 18, 26 феврал кунлари, 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31 март кунлари, 4, 8, 12 апрел кунлари, 6, 14, 31 май кунлари, 4, 12, 20, 28 июн кунлари, 6, 14, 22, 31 июл кунлари, 8, 16, 24 август кунлари, 2, 6, 26 сентябр кунлари, 12, 24, 28 октябр кунлари, 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30 ноябр кунлари ва 4 декабр куни йўлга чиқади. 

«Новосибирск-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 370-сонли йўловчи поезди 2023 йил 5, 13, 21 феврал кунлари, 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29 март кунлари, 3, 7, 11, 15 апрел кунлари, 9, 17 май кунлари, 3, 7, 15, 23 июн кунлари, 1, 9, 17, 25 июл кунлари, 3, 11, 19, 27 август кунлари, 5, 9, 29 сентябр кунлари, 15, 27, 31 октябр кунлари, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29 ноябр кунлари, 3, 7 декабр кунлари қатновини амалга оширади. 

Top