13:33 / 14.03.2023
27786

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди 

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди.

Адлия катта маслаҳатчиси Савид Иматов ўз вақтида Нукус шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

У амалдаги янги тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. Савид Иматов бош прокурорнинг 2021 йил 18 мартдаги буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари этиб тайинланган. 

Аввалроқ Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимини тарк этгани хабар қилинганди.

14 март куни телеграм-каналларида Сирдарё вилоят прокурори Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

У Санжар Мавлонов Бош прокурорнинг шу йил 10 мартдаги буйруғига асосан ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани, айни пайтда вилоят собиқ прокурорига нисбатан ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаганини таъкидлади.

У 2022 йилнинг апрелида Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланганди. 

Top