Литва Ўзбекистонга Оролбўйи минтақаси учун COVID-19'га қарши вакциналарни топширади.
Литва ҳукумати инсонпарварлик ёрдами сифатида Хўжайли тумани (Қорақалпоғистон Республикаси) аҳолиси учун COVID-19 инфекциясига қарши вакциналарни тақдим этди.
Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, акция доирасида 608 минг доза Pfizer-BioNTech (Omicron BA.4-5) ва 78 минг доза Johnson&Johnson (Jcovden) вакциналари берилди.
Ёрдам юкининг тахминий қиймати 13 миллион еврони ташкил қилади.
Бундан ташқари, 14 май куни Литва ҳаво йўллари самолёти бортида Ўзбекистонга вакциналар бепул етказиб берилади.