11:02 / 29.05.2023
16796

Холестерин даражасини пасайтириш учун энг фойдали сабзавот маълум қилинди

Юрак ҳолатини яхшилайдиган ва қондаги холестерин даражасини пасайтирадиган моддаларни ўз ичига олган кўплаб сабзавотлар мавжуд.

Фото: Pixabay

Сабзи ёмон холестерин даражасини камайтиришга ёрдам берадиган энг яхши сабзавот ҳисобланади, деди диетолог шифокор Лиза Янг.

Мутахассиснинг таъкидлашича, сабзи истеъмол қилиш нафақат холестеринни камайтиришга ёрдам беради, балки уни меъёрида сақлашга ҳам туртки бўлиб хизмат қилади. Бироқ, бунинг учун кунига камида 25 грамм истеъмол қилиш керак.

Қонда юқори холестерин даражаси фонида ривожланган юрак-қон томир касалликлари бўлган одамлар, сабзидан кундалик фойдаланиш туфайли юрак фаолияти ва қон биокимёвий таҳлили яхшиланганини таъкидладилар. Ушбу сабзавотни ўз ичига олган таомлар вазн ва қон босимини сақлашга ёрдам беради.

Диетолог сабзавотли салатларга сабзи қўшишни, зайтун мойида пиширишни ёки асосий гарнир сифатида истеъмол қилишни тавсия этяпти.

Top