08:56 / 02.06.2023
7127

Мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш қандай маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши айтилди

Президент қарори билан 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

  • ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;
  • давлат бюджети маблағлари;
  • халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари.
Top