11:17 / 15.06.2023
8127

Тошкентда автотураргоҳда турган 2 та юк автомобили ёниб кетди

Сергели туманида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Кеча, 14 июнь куни соат 20:32 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Сўғдиёна” МФЙ Обиҳаёт кўчасида жойлашган юк автомобиллар тураргоҳида ёнғин содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тураргоҳда турган парфюмерия маҳсулотлари юкланган юк ташувчи автомобилида ёнғин юзага келган ва унинг яқинида бўлган бошқа бир юк автомобили ҳам ёнғиндан зарарланган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:44 да ўраб олинган ва соат 20:51 да ўчирилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top