14:17 / 16.06.2023
7885

Қамчиқда тормози ишламай қолган юк автомобили йўл четидаги хандаққа тушиб кетди

Фото: Видеодан кадр

Кеча, 15 июнь куни соат 20:37 да А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 224,8-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Водий–Тошкент йўналишида ҳаракатланган, мой маҳсулоти ортилган цистернали MAN русумли юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолганлиги сабабли, йўл четидаги авария йўлагига чиқиб, орқага ҳаракатланиб кетиши оқибатида йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Top