11:16 / 29.06.2023
7080

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 29 июн куни Тошкент вақти билан соат 9:58 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 37,35 градус шимолий кенглик; 71,52 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=5,1. Чуқурлик 139 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 478 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сўх туманида 2 балл, 301 км;
Узун туманида 2 балл, 307 км;
Фарғона туманида 2 балл, 328 км;
Қувасой шаҳрида 2 балл, 329 км;
Шўрчи туманида 2 балл, 329 км;
Риштон туманида 2 балл, 336 км;
Ўзбекистон туманида 2 балл, 337 км;
Фарғона шаҳрида 2 балл, 338 км;
Денов туманида 2 балл, 342 км.

Top