12:35 / 07.07.2023
23760

“Корзинка” Ўзбекистонда ўзининг биринчи dark store’ни тақдим этди

Фото: Корзинка

4 июль куни “Корзинка” Тошкентда 7 000 турдаги маҳсулотларга мўлжалланган Ўзбекистондаги йирик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари етказиб берувчи омбор-дўкони (“dark store”) очилишини эълон қилди.

Бу қадам июн ойи охирида Тошкентда ишга туширилган “Korzinka Go” онлайн-супермаркети очилишининг мантиқий давомидир.

“Dark store”нинг оддий супермаркетдан асосий фарқи — у харидорларга эмас, балки куръерларга мўлжалланган.

Омбор-дўкон ёрдамида маҳсулотларни тўплаш жараёнини оптималлаштириш, буюртмаларни етказиб беришни тезлаштириш ва хатолар хавфини камайтириш мумкин.

Янги “dark store” Тошкент шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган. Бу мижозларга маҳсулотларни шаҳарнинг исталган нуқтасига 2 соат ёки ундан тезроқ етказиб бериш имконини беради.

Омбор-дўкон "Корзинка" тизимига тўлиқ интеграция қилинган бўлиб, етказиб бериш ва қисқа сақлаш муддати бўлган маҳсулотлар билан ишлаш жараёнлари оптималлаштирилган.

Бундай дўконларнинг хусусиятларидан бири — махсус “омбор” тузилишидир. Бу куръерларга йиғиш жараёнини оптималлаштиришга имкон беради (оғир товарлардан мўрт товарларга), "жавондан танлашни" соддалаштиради, буюртма йиғиш йўлида тирбандлик пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Бундан ташқари, “dark store”да гўшт ва товуқ маҳсулотларини вакуумлаш, мева ва сабзавотларни олдиндан қадоқлаш каби технологиялар қўлланилади.

Маҳсулотлар жавонларга яроқлилик муддати бўйича жойлаштирилган бўлиб, иш жараёни ва маҳсулотларнинг яроқлилик муддати қаттиқ назоратга олинади.

“Korzinka Go” куръерлари учун ишлаб чиқилган илова мижозлар учун илова билан синхронлаштирилган, дўконда қўлланиладиган омбор тизими эса буюртма йиғувчиларни тўғри тақсимлаш, етишмовчилик ва қайта саралаш муаммоларини олдини олишга қаратилган.

“Бугун биз Ўзбекистон халқига биринчи “dark store ”имизни тақдим этишдан хурсандмиз. Бу дўкон-омбор “Korzinka Go” онлайн-супермаркетини янада қулай қилиб, ҳар бир оила учун харид қилиш жараёнини осонлаштиришга йўналтирилган. Бу қадам мижозларимизнинг вақтини тежашга қаратилган “одатдагидан яхши” тамойилимизнинг муҳим бир қисмидир”, — деб изоҳ берди “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва Кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов.

“Дўконимиз электрон озиқ-овқат чакана савдосининг халқаро стандартларига тўғри келиши учун жамоамиз билан бир неча ой давомида ишладик. Бу шунчаки омборхона эмас, балки онлайн супермаркетимизнинг муҳим бир қисмидир. У ёрдамида биз бу йил идеал буюртмалар улушини 90 фоизгача оширишни режалаштиряпмиз”, — деди “Korzinka Go” директори Константин Нечаев.

Дўкон-омборлар 15 минг турдаги товарларга мўлжалланган ҳолда мамлакатдаги энг йирик таклиф ҳисобланади.

Компания ҳақида:

“Корзинка” – 1996 йилда ташкил этилган Ўзбекистондаги йирик ва етакчи супермаркетлар тармоғи. Айни пайтда компания таркибига мамлакатнинг 11 та ҳудудида 115 та дўкон киради: “Корзинка” супермаркетлари, “Smart” уй ёнидаги дўконлари, “Korzinka Diskont”, “Korzinka Biznes” B2B улгуржи савдо дўкони ва иккита “dark store’”га эга бўлган “Korzinka Go” онлайн-супермаркети.


Korzinka Go иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин: Линк

Korzinka Go онлайн-супермаркетининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

Instagram: instagram.com/korzinkago

Телеграм: t.me/KorzinkaGo

“Корзинка” билан боғлиқ сўнгги муҳим янгиликларни эса компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин:

Ўзбек тилидаги телеграм канал: t.me/korzinkauzb

Рус тилидаги телеграм канал: t.me/korzinkauz

Instagram саҳифаси: instagram.com/korzinkauz

Facebook саҳифаси: fb.com/korzinkauz

Компания сайти: korzinka.uz


Реклама

Top