Вазирлар Маҳкамасининг “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
20 кишидан иборат марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:
аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш йўналишида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Марказ директори лавозими бўйича олийгоҳнинг деканига, ўринбосари – декан ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
Икки ой ичида марказни тажрибали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш учун очиқ танлов ўтказилади.