07:22 / 26.07.2023
10301

Полша Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тиббиёт муассасалари учун беғараз ёрдам тақдим этди

Ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларнинг умумий сони 449 дона, қиймати 4,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан Полша Ташқи ишлар вазирлиги ва Стратегик захиралар давлат агентлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тиббиёт муассасалари эҳтиёжи учун 4 хил русумдаги катталар ва болаларга мослашган ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларни беғараз ёрдам сифатида Ўзбекистонга юбориш масаласи ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларнинг умумий сони 449 дона, қиймати 17,5 миллион злотийни (4,5 миллион АҚШ доллари) ташкил этади.

20 июль куни барча аппаратлар 3 та юк машиналарига юклангани ҳолда Ўзбекистонга жўнатилди.

Стратегик захиралар давлат агентлигининг Шепетова шаҳридаги омборхонасида юкни қабул қилиш ва топшириш жараёнида мамлакат дипломатия ваколатхонаси ходими иштирок этди.

Top