15:51 / 28.07.2023
19772

CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон Эронга йирик ҳисобда ютқазди

Тожикистон пойтахти Душанбеда CAFA Futsal Cup-2023 турнири 4-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Фото: ЎФА

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақадаги тўртинчи ўйинида турнирдаги 2-мағлубиятни тан олди. Гуруҳ пешқадами Эронга қарши баҳсда вакилларимиз йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Шу тариқа, Эрон 9 очко билан гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлади. Ўзбекистон эса 6 очко билан, ҳозирча 4-ўринга тушди. Турнирнинг сўнгги ўйинида вакилларимиз Қирғизистонга қарши паркетга тушади.

CAFA Futsal Cup 2023. 4-тур. Душанбе.
Эрон – Ўзбекистон – 5:0

Голлар: Али Ҳалилванд 2ʼ, 35ʼ, Али Акрами 4ʼ, Акбар Усмонов (автогол) 8ʼ, Амир Ҳусайн 33ʼ.
Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира таркиби: 12.Аббос Элмуродов, 3.Машраб Одилов, 2.Хушнур Эркинов, 5.Суннатилла Жўраев, 11.Акбар Усмонов, 14.Жамшид Раҳматуллаев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Авазбек Абдувалиев, 13.Абдулла Солиҳов.

Top