09:22 / 29.07.2023
4999

Финландия Ўзбекистонга сув тозалаш бўйича илғор технологияларни олиб кириш ниятида

Таклиф этилаётган технологияларнинг ўзига хослиги туфайли Ўзбекистонда саноат оқова сувларини тозалаш жараёнида сезиларли самарага эришиш мумкин.

Ўзбекистоннинг Финландиядаги (қароргоҳи Рига шаҳрида) элчиси Қадамбой Султонов EPSE Oy фин компанияси бош ижрочи директори Ёуни Яскелайнен билан видеомулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Суҳбат чоғида Ёуни Яскелайнен ҳозирги пайтда EPSE Oy ўзбекистонлик шериклар билан биргаликда 0,66 миллион евро миқдорида оқова сувларни тозалаш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди.

Таклиф этилаётган технологияларнинг ўзига хослиги туфайли Ўзбекистонда саноат оқова сувларини тозалаш жараёнида сезиларли самарага эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Учрашув якунида яқин келажакда Ёуни Яскелайненнинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Top