07:56 / 31.07.2023
16359

Ўзбекистон 11 та давлатга қарийб 80 минг тонна қовун сотди

Ўзбекистон 11 та давлатга қовун экспорт қилган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 11 та давлатга қиймати 16,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 79,9 минг тонна қовун экспорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, қовун экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 16,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 35,7 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Россия – 29,3 минг тонна;
Қирғизистон – 12,6 минг тонна;
Беларусь – 1,3 минг тонна;
Тожикистон – 664 тонна;
Мўғулистон – 143 тонна.

Top