18:52 / 01.08.2023
5322

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

​​​​​​​Бу ҳақда президент Сердар Бердимуҳамедов фармон имзолади.

Фото: Turkmenportal

Мередов Шодурди Овезнепесович Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги (Тошкент шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Сердар Бердимуҳамедов фармони имзоланди.

Шодурди Мередев тайинловга қадар Туркманистоннинг Қирғизистон Республикасидаги (Бишкек шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси бўлиб ишлаган.

Шу вақтгача Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида Ёзгули Маммедов ишлаб келаётган эди. У июль ойида «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» лавозимидан озод этилди.

Top