09:35 / 05.08.2023
8952

АҚШ Мексика чегараси орқали миграцияни чеклашга қаратилган қаттиқ қоидаларни ўзгаришсиз қолдирди

Мигрантлар ҳимоячилари АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга қўйиладиган қаттиқ талабларга норозилик билдирди. Якуний ҳукм ҳали чиқарилмаган.

Фото: Christian Chavez/AP

АҚШда Мексика билан чегара орқали миграцияни чеклашга қаратилган қаттиқ қоидалар ўз кучини сақлаб қолди. Бу ҳақда Америка ОАВ 9 август, жума куни апелляция суди қарорига таяниб, хабар берди. Гап май ойидан бери амалда бўлган қоидалар ҳақида бормоқда – агар муҳожирлар чегарани ноқонуний кесиб ўтган бўлса ёки АҚШга кетаётганда бошқа давлатдан бошпана сўрамаган бўлса, АҚШда бошпана олиш ҳуқуқига эга эмас.

Қўшма Штатларга кириш учун электрон визага ариза бермасдан Мексиканинг АҚШ билан қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтганлар ҳам бошпана олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Муҳожирларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар АҚШ расмийларининг хатти-ҳаракатлари АҚШ қонунчилигини бузиши ва муҳожирлар учун хавф туғдиришини таъкидлаб, ушбу қоидаларга суд орқали эътироз билдирган. Аввалги суд фаолларнинг даъволарини қаноатлантирган. Июль ойи охирида у баҳсли қоидаларни бекор қилди ва АҚШ маъмуриятига апелляция бериш учун икки ҳафта вақт тақдим этди.

Апелляция суди энди Оқ уй апелляцияси бўйича якуний қарор чиқарилгунга қадар ушбу қарорни тўхтатиб қўйди. Бу сентябрь ойида содир бўлиши мумкин, аммо узоқроқ муддатга кечиктирилиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас, дея таъкидлайди Америка ОАВ. Апелляция судининг амалдаги қарори бўлмаганида, қуйи суднинг ажрими кейинги ҳафтада кучга кирган бўларди.

Top