13:17 / 09.08.2023
7788

«Чимён» курортини қуриш бўйича лойиҳа ишлари бошланди

Президентнинг “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

2022 йил 22 ноябрда Ўзбекистон ҳукумати ва Франция ҳукумати ўртасида 47,9 млн евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан амалга оширув келишуви имзоланган.

Лойиҳа доирасида “Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан 20 млн АҚШ доллари миқдорида тақдим этиладиган кредитнинг гаров таъминоти сифатида “Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси” давлат унитар корхонаси томонидан сотиб олинадиган ускуналар белгиланди.

Божхона кодекси асосида Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарларга божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилади.

Ҳосил бўладиган ҚҚС суммасини тезлаштирилган тартибда қоплаш (қайтариб бериш)ни таъминлаш топширилди.

Лойиҳа офиси билан тузилган шартномалар доирасида транспорт ташкилотлари Ўзбекистон божхона ҳудудига кириш йиғимларидан ва умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларида оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун тўловлардан озод этилади.

Лойиҳа офиси, бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарлар, жиҳозлар ва ускуналарни “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирган ҳолда пудратчи ташкилотларнинг омборларига жойлаштиришга рухсат берилди.

Top