08:02 / 11.08.2023
3024

Ўзбекистонда «Хавфли юк» ахборот тизими ишга тушди

Ўзбекистон ҳудудидан транзит ўтувчи хавфли тоифага киритилган юкларга рухсатнома бериш жараёни рақамлаштирилди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, вазирлик томонидан «Хавфли юк» ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Натижада хавфли юкларни транзит ташиш учун рухсатномаларни бериш анъанавий кўринишдан электрон шаклга ўтказилди. Эндиликда тегишли рухсатнома талабгорлари мазкур ахборот тизими орқали ариза юборишлари мумкин.

Тизим орқали аризачи мурожаат йўллагандан сўнг, қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ариза кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар асосида рухсатнома тизим томонидан тақдим этилади. Тақдим этилган рухсатнома бланкасини тизим орқали онлайн юклаб олиш мумкин.

Мазкур «Хавфли юк» ахборот тизими Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Top