14:39 / 28.08.2023
4076

Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Фото: Getty images

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

7 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 6 898 та.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Ҳонгконг – 376 та;
  • Германия – 64 та;
  • Корея – 18 та;
  • БАА – 16 та;
  • АҚШ – 11 та.
Top