11:44 / 29.08.2023
3173

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида иқтисодий битимлар тасдиқланди

Битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳамда Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:

  • инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
  • даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.

Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Top