07:19 / 01.09.2023
2646

Дубайдан Ўзбекистондаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун инсонпарварлик ёрдами юборилди

Умумий қиймати 14 минг доллардан ортиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами 414 дона 3 ёшгача бўлган болалар кийимларидан иборат.    

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси БААдаги ўзбек диаспораси фаоли Гулнора Мелибоева билан биргаликда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Умумий қиймати 14 минг доллардан ортиқ бўлган ушбу инсонпарварлик ёрдами таркиби 414 дона 3 ёшгача бўлган болалар кийимларидан иборат.    

Беғараз ёрдам юклари Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида республикага бепул етказиб берилади.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат раҳбарининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни самарали назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Агентлик аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Top