14:19 / 09.09.2023
9965

ФТБ раҳбари: АҚШда ҳали ҳам «жуда кўп» россиялик жосуслар бор

ФТБ директори Кристофер Рэй Халқаро жосуслик музейида сўзлаган нутқида Америка махсус хизматлари доимий равишда мамлакатда Россия разведкасининг изига дуч келаётганини маълум қилди.

Фото: Reuters

АҚШдаги россиялик айғоқчилар сони сўнгги вақтларда уларни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, «жуда кўп»лигича қолмоқда. Бу ҳақда Федерал тергов бюроси (ФТБ) директори Кристофер Рэй 8 сентябр, жума куни The Hill интернет нашри хабар берган. «Россия разведкасининг изи - бу билан мен рус разведка ходимларини назарда тутяпман - Қўшма Штатларда ҳали ҳам жуда катта. Бунга доимо тўқнаш келяпмиз ва ҳар қандай йўл билан тўхтатиш, олдини олишга ҳаракат қиляпмиз», деди Рэй 7 сентябр куни Халқаро жосуслик музейида

Америка разведка агентлиги раҳбари шундай деди: «Агар кимгадир Россия манфаатлари нима эканини эслатиш керак бўлса, улар Украинада содир бўлаётган воқеаларга қараши лозим. Шунинг учун биз ҳеч қачон Украинадаги ҳаракатларда ўша одамларнинг иштироки борлигини унутмаймиз». 

АҚШда Россия фойдасига жосуслик 

Америка Қўшма Штатларида Москва фойдасига жосуслик фаолиятига мисол сифатида Кристофер Рэй мексикалик Эктор Алехандро Кабрера Фуэнтеснинг ишини келтирди. 2020 йил феврал ойида у АҚШда ҳибсга олинган. АҚШ расмийларига кўра, россиялик амалдор Фуэнтесни 2019 йилда ёллаган ва унга бошқа нарсалар қатори «АҚШ ҳукумати манбасига» тегишли бўлган машинани топиб, унинг рўйхатга олиш рақамини ёзиб олишни буюрган. 

Эр-хотин Мексикага учиш учун Майами аэропортига етиб келган пайтда мексикаликнинг хотинига тегишли телефонда файллар ўчирилган папкада ушбу машинанинг сурати топилган. Фуэнтес автомашина россиялик амалдор кўрсатмаси билан суратга олинганини тан олган.

2023 йил июл ойи охирида Бразилия расмийлари Вашингтоннинг АҚШ россиялик разведка ходими деб ҳисоблаган ва жосусликда айбланаётган Россия фуқароси Сергей Черкасовни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди. 

Черкасов 2022 йилнинг июнида Нидерландияда қўлга олинган эди. Нидерландия разведкаси маълумотларига кўра, россиялик ўзини Бразилия фуқароси Виктор Мюллер Феррейра сифатида кўрсатган ва Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС)да амалиёт ўташга уринган. Россиялик депортация қилинган Бразилияда у ҳужжатларни қалбакилаштириш учун 15 йилга ҳукм қилинган. 

2018 йилда Черкасов Бразилия паспорти ёрдамида АҚШга кўчиб ўтди ва у ерда Колумбия округидаги университетлардан бирига ўқишга кирди. Вашингтонга кўра, АҚШда у қизиқиш уйғотган одамлар билан алоқа ўрнатган ва Америка фуқаролари ҳақидаги маълумотларни Россия разведкасига узатган. Черкасов ўқишни тугатгандан сўнг, 2020 йил баҳорида Қўшма Штатларни тарк этган, бироқ Вашингтоннинг ташқи сиёсати ҳақида маълумот олиш учун алоқаларини давом эттирган, дея маълум қилди АҚШ Адлия вазирлиги. 

Top