08:00 / 09.09.2023
6838

Истанбулда Ўзбекистон фуқароси иккинчи қават балконидан тушиб кетди 

Ушбу фуқаро махсус автомашинада касалхонадан Истанбул аэропортига олиб борилиб, Истанбул—Урганч йўналишидаги авиақатнов орқали Ўзбекистонга жўнатилган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси иккинчи қават балконидан тушиб кетди. Истанбул шаҳридаги Бош консулхона ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик Г.Б.М. Истанбул шаҳрида ўзи вақтинча яшаётган кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати балконидан эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Натижада, у бел умуртқа соҳаси ва оёғи қаттиқ шикастланиб, Истанбул шаҳридаги Kartal Eğitim ve Araştırma Lütfü Kırdar касалхонасида иккита жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. 

Бош консулхона касалхона раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ва маҳаллий диаспора вакиллари билан ҳамкорликда молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган ушбу фуқарони махсус автомашинада касалхонадан Истанбул аэропортига олиб бориш ва Истанбул—Урганч йўналишидаги авиақатнов орқали Ўзбекистонга жўнатишни таъминлаган.

Top