10:03 / 14.09.2023
5156

Қозоғистонда мушкул аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

Ишсизлиги туфайли мушкул аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларидан иборат беш оилага ва ўн нафар болага ўқув қуроллари, китоблар, гигиена ва антисептик воситалари топширилди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигида "Родник" жамоат фонди билан ҳамкорликда ЮНИСЕФнинг "Миграция жараёнларида болаларни ҳимоя қилиш" лойиҳаси доирасида меҳнат муҳожирлари орасидаги мушкул ҳаётий вазиятга тушиб қолган мамлакат фуқаролари учун хайрия тадбири ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Хайрия тадбири давомида дипломатлар чет эллардаги фуқароларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва мураккаб вазиятларда уларга зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан Ўзбекистон ҳукумати юритаётган сиёсат ҳақидаги маълумотларни иштирокчилар билан ўртоқлашди.

"Родник" жамоат фонди вакиллари Бош консулликка инсонпарварлик тадбирини амалга оширишда кўрсатилаётган кўмаги, Қозоғистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга бўлган иродаси учун миннатдорлик билдиришди.

Тадбир чоғида ишсизлиги туфайли мушкул аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларидан иборат беш оилага ва ўн нафар болаларга 800 доллар миқдоридаги ҳуманитар ёрдам - ўқув қуроллари, китоблар, гигиена ва антисептик воситалари топширилди.

Top