07:31 / 15.09.2023
40130

Ўзбекистоннинг 23 та туманида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди

Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда ерости сувлари сатҳи ва захиралари камайиб кетаётган 23 та туманда қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, тасдиқланган миқдордан ортиқча сув олиш сув сатҳининг пасайиб кетишига ва бу захираларнинг бир неча йил ичида тугашига олиб келиши мумкин. Натижада ичимлик сув манбаси бўлган қудуқлар қурийди ва катта маблағлар ҳисобига қурилган ичимлик сув иншоотлари сув бермай қўяди.

Ерости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини такомиллаштириш, ерости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш, аҳоли орасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, ерости сувларнинг камайиши ҳамда ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Нурота, Нуробод, Пайариқ, Иштихон, Ургут, Қўшработ, Фориш, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов, Чироқчи, Кўкдала, Косон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Бешариқ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди.

4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўзбек («Томчивой») ва рус («Капелька») тилларида журнал тайёрланиб, чоп этилди. Умумтаълим мактабларида очиқ дарслар, жумладан Water time дастури ташкил этилди. Бугунги кунга қадар мазкур дастурнинг 4 та сони тасвирга олиниб, оммага эълон қилинди.

Ўзбекистон дунёдаги энг қурғоқчил мамлакатлардан биридир. Ҳудуднинг катта қисми чўл зонасида жойлашган, мамлакатдаги дарё ва кўллар йирик халқаро сув омборлари билан боғланган бўлиб, улардан бошқа мамлакатлар ҳам фойдаланади. 

Top