07:23 / 26.09.2023
3661

Тошкентда 2 та юк машинаси ва «Кобальт» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк машиналари ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 2 та юк машинаси ва “Кобальт” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, соат 01:00 ларда Хонобод кўчаси 12-бекат қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. 

2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли юк машинаси,  2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина ҳамда 1957 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида MAN ҳамда HOWO русумли юк машиналари ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top