13:31 / 02.10.2023
13336

Бортида 265 йўловчи бўлган Тошкент—Истанбул рейси техник сабабга кўра бекор қилинди

Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан соат 02:35 да учиши керак бўлган. 

Фото: Uzbekistan Airports

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Тошкентдан Истанбулга учиши керак бўлган THY-371 рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга ушланиб қолган. 

Uzbekistan Airports хабарига кўра, якунда авиакомпания рейсни бекор қилишга қарор қилган.

Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан соат 02:35 да учиши керак бўлган. Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилган. Йўловчилар кутиш залига жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.

Эрталаб авиакомпания томонидан ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилинди. Йўловчиларга овқатланиш ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган.

Top