09:26 / 03.10.2023
5377

Молдова «Газпром»дан газ сотиб олишдан бош тортди

Энергетика вазирлиги раҳбарининг айтишича, Молдова газни Европа бозорида сотиб олиб, муқобил манбалардан топишга муваффақ бўлган.

Фото: Павел Львов/РИА Новости

Молдова бундан буён Россиянинг «Газпром» компаниясидан газ сотиб олмайди. Бу ҳақда Евроатлантика Барқарорлик форумида чиқиш қилган республика энергетика вазири Виктор Парликов маълум қилди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.

«Биз конституциявий ҳокимият назорати остидаги ҳудуд учун энди «Газпром»дан табиий газ сотиб олмаймиз», деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, республика газни Европа бозорида харид қилиш орқали муқобил манбаларни топишга муваффақ бўлган.

«Бундан ташқари, биз буни «Газпром» билан шартномада кўрсатилган формуладан ҳам арзонроқ нархда амалга ошира олдик», — дея қўшимча қилди Парликов.

Top