15:55 / 11.11.2023
7305

Орбан Украина билан ЕИга аъзолик бўйича музокараларга қарши чиқди

Будапешт Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича Брюссел ва Киев ўртасидаги музокараларда аниқ позицияни эгаллайди, деди Виктор Орбан. Европа комиссияси аввалроқ Украинанинг ЕИга аъзолиги бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилган эди.

Фото: AFP / SCANPIX

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи ва Киев ўртасида Украинанинг ташкилотга қўшилиши бўйича музокаралар бошланишига қарши чиқди. Венгрия ҳукумати раҳбари 10 ноябр, жума куни давлат телевидениесида «Украина ЕИга қўшилиш истаги ҳақида гапиришга ҳар жиҳатдан тайёр эмас», деб маълум қилди ва Будапештнинг бу борадаги позицияси аниқ эканини билдирди.

8 ноябр куни Еврокомиссия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди. ЕИ мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари декабр ойи ўрталарида Брюсселнинг позицияси бўйича қарор қабул қилиш ниятида, бироқ бундай қарор қабул қилиш учун Европа Иттифоқининг барча 27 давлати бир хил овоз бериши талаб этилади. 

Виктор Орбан 2010 йилнинг май ойида Венгрия ҳукумати тепасига келган. Сиёсатчи қонун устуворлиги, суд тизими ва оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш каби қатор мавзуларда Европа комиссияси билан узоқ йиллардан бери зиддиятда. Орбан бир неча бор Европа Иттифоқининг Россияга Украинага қарши уруши туфайли жорий қилган санкцияларини блоклашга уринган. 

Top