Бутун дунё бўйлаб одамлар Фаластинни қўллаб акцияларга чиқмоқда. Фотосуратлар
Улар Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда.
11 ноябр куни Лондонда Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан буён Фаластинни қўллаб-қувватлаб энг йирик марш ўтказилди. Айрим нашрларга кўра, акцияда юз минглаб кишилар қатнашган. Улар Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди, Фаластин томонига кўра, бу ерда 7 октябрдан буён 11 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шунингдек, АҚШ, Ирландия, Франция, Нидерландия, Белгия, Италия, Яман, Бангладеш ва Покистонда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаб йирик намойишлар бўлиб ўтди.
7 октябр куни Ғазо бўлгасидаги ҲАМАС кучлари Исроилга ёппасига ракета зарбалари берди ва чегарадаги аҳоли пунктларини эгаллай бошлади. Бунга жавобан Исроил ташкилотга қарши уруш очди. Бу сафарги эскалация аввал кузатилмаган даражада кўп қурбонларга олиб келди.