18:43 / 02.12.2023
14694

Илк ўзбек компютер ўйини эълон қилинди

The Golden Horde — ўрта асрлардаги мўғул оилаларига оид қарама-қаршиликларни акс эттиради.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистоннинг Doomers Entertainment студияси «The Golden Horde» (Олтин ўрда) номли компютер ўйинини ишлаб чиқаётганини эълон қилди.

Ўйин Unreal Engine 5 дастурида яратилмоқда ва Action RPG йўналишига мансуб.

Ўйиндаги воқеалар XIII асрга оид бўлиб, Марказий Осиёда юз беради. Унда ўйинчи мўғул оилаларида рўй берадиган саҳналарда иштирок этади. Ўйин харитасининг ўлчами 76 кв.км. бўлиб, машҳур The Elder Scrolls V: Skyrim ўйинидан деярли икки баравар катталиги таъкидланмоқда. 

Лойиҳани ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «The Golden Horde | Action RPG | Средние века» саҳифасида кузатиб бориш мумкин. Ўйин ҳали Steam дўконларида чиқмаган. 

Top