22:29 / 06.12.2023
17306

Путин Су-35С қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида БААга ташриф буюрди 

Замонавий қирувчи самолётлар президент парвозини қўриқлаб борди. 

Фото: Видеодан кадр

Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин самолётига тўртта Су-35С қирувчи самолёти ҳамроҳлик қилган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

Қайд қилинишича, қирувчи самолётларда турли тоифадаги қуроллар бўлган, уларни биринчи тоифали учувчилар бошқарган. Ушбу самолётлар парвози учун қатор давлатлардан махсус рухсатномалар олинган.  

«Россия бу давлатларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради», деди Песков. 

Владимир Путин иш фаолиятда Россиянинг Ил-96-300ПУ самолётдан фойдаланади. 

БААдан кейин Путин Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда. Ҳар икки давлат ҳам Путинни март ойида ҳибсга олишга ордер берган Халқаро жиноят суди (ХЖС) юрисдикциясини тан олмайди. 

Top