13:38 / 14.12.2023
3482

Швеция Ўзбекистонда тоза водород ва қора углерод ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон корхоналарида янги технологияларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Ойбек Шахавдинов Ўзбекистон делегациясининг Швецияга ташрифи доирасида Capturant компанияси вакиллари билан учрашди.

"Дунё" хабарига кўра, учрашувда республикадаги нефт-газ ва кимё саноати корхоналарининг чиқинди газларини метан пиролизи технологияси орқали қайта ишлаш йўли билан тоза водород ҳамда қора углерод ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ташкил этилди.

Ушбу технологияни республикада жорий этиш натижасида чиқинди газлардан қўшимча қиймат яратиш ва газ эмиссияларини камайтириш имконияти яратилади.

Учрашув якунида келгуси музокараларни Швеция компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мобайнида давом эттиришга келишиб олинди.

Top