18:00 / 20.12.2023
29656

Арзон дегани манфаатли дегани эмас: расмий Samsung смартфонини норасмийдан қандай ажратиш мумкин ва нима учун иккинчиси тавсияга лойиқ эмас?

Samsung Electronics ўзининг расмий маҳсулотларини танлашни, юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида мобил қурилмалар бозорида шубҳали таклифлардан бош тортишни тавсия қилади.

Фото: Samsung Electronics

Нима учун норасмий қурилмалар харидорларни жалб қилади? Сабаби жуда оддий: арзон нархлар. Аммо бу тежамкорлик норасмий қурилмалар келтириб чиқарадиган барча хавф-хатарларга арзийдими? Келинг, буни аниқлаймиз.

Норасмий смартфон нима ва унинг расмий смартфондан фарқи нимада?

Норасмий смартфонлар одатда ишлаб чиқарувчининг розилигисиз ёки ваколатли дистрибюторлар иштирокисиз бир мамлакатдан бошқасига олиб келинади. Булар расман сертификатланмаган, ва маҳаллий бозор учун тўлиқ функционал синовдан ўтмаган маҳсулотлардир. Улар учун Samsung Electronics кафолати йўқ, шунинг учун уларга ваколатли хизмат кўрсатиш марказларида бепул хизмат кўрсатиш мумкин эмас ҳамда қурилмаларнинг IMEI кодлари учинчи шахслар орқали рўйхатдан ўтган бўлади.

Харидор учун қандай хавфлар юзага келади?

·       Олдиндан ўрнатилган дастурлар. Норасмий смартфонларда олдиндан ўрнатилган бошқа иловалар бўлиши мумкин ёки аксинча, маълум бир минтақа учун иловалар бўлмаслиги мумкин.

·       Дастурий таъминотларнинг автоматик янгиланишлари мавжуд эмаслиги. Норасмий смартфонларга ишлаб чиқарувчи томондан мунтазам дастурий таъминот ва хавфсизлик янгиланишлари тақдим этилмайди.

·       Тил ва локализация. Муайян мамлакат ёки минтақа учун расмий смартфонлар тил имкониятлари ва маҳаллий бозорга мўлжалланган функцияларга эга. Норасмий смартфонларда эса тил созламалари ёки тегишли оптсиялар мавжуд эмас.

·       Кафолатланмаган. Алоҳида таъкидлаш керакки, сиз Samsung Electronics томонидан ҳеч қандай кафолатга эга бўлмайсиз. Норасмий дистрибюторлардан сотиб олаётганда сиз янги қурилма сотиб олаётганингизга ишонч ҳосил қила олмайсиз: у шикастланган, очилган ёки алмаштирилган қисмлар билан қайта йиғилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, агар қурилма бузилган бўлса, ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари сизга бепул хизмат кўрсатмайди.

·       IMEI коди. Норасмий қурилмаларда IMEI кодлари учинчи шахслар номидан рўйхатдан ўтган бўлади, бу эса маълум хавфларни келтириб чиқаради: агар қурилмангиз жиноятчи номидан рўйхатдан ўтган бўлса-чи?

Норасмий смартфонни расмийдан қандай ажратиш мумкин?

Маҳсулотнинг қадоқланишига эътибор беришингиз ва маълумотлар омборида IMEI кодни текширишингиз керак:

1.      Қадоқ. Қадоқда ўзбек тилида матн бўлиши шарт.

2.      Голографик стикер. Samsung Ўзбекистондаги ақлли қурилмалари учун расмий голограмма стикеридан фойдаланади. Голограмма қурилма қутисининг олд томонига жойлаштирилган бўлиб, ёзувлар ўзбек тилида (“Samsung Ўзбекистон расмий маҳсулот — 1 йил кафолат”), фонида эса Ўзбекистон харитасининг контури (чизиқ шакли) тасвирланган.

3.      IMEI коди. Расмий қурилмаларнинг барча IMEI кодлари “Samsung Electronics Uzbekistan” ХК МЧЖ ёки расмий дистрибюторлар номидан рўйхатдан ўтган бўлади. Махсус Телеграм ботига киринг ёки веб-сайтга ўтинг, IMEI кодини киритинг ва қурилмангиз расмий эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Нима учун расмий маҳсулотларни танлаш керак?

·       Ишлаб чиқарувчи томонидан 1 йиллик расмий кафолат, яъни кафолат доирасида бепул хизмат кўрсатиш ёки ишлаб чиқаришдаги нуқсонли қурилмани янгисига алмаштириш мумкин.

·       Мунтазам янгиланишлар. Расмий қурилмалар Samsung Electronics'дан мунтазам дастурий таъминот ва хавфсизлик янгиланишларини олади. Бу нафақат энг охирги функционалликни тақдим этади, балки эҳтимолий хавф ва таҳдидлардан ҳимоя қилишни ҳам ўз ичига олади. 

·       Сифат ва ишончлилик. Расмий смартфонлар сифат ва техник кўрсаткичлар бўйича қаттиқ синовлардан ўтади, бу эса юқори даражадаги ишончлиликни таъминлайди. 

·       Пул ва асабларни тежаш. IMEI'ни рўйхатдан ўтказиш ёки қурилма сифати ҳақида қайғурмасдан ишончли етказиб берувчидан кафолатга эга қурилма оласиз. Шунингдек, Samsung Electronics компаниясининг турли акциялари ва чегирмалари орқали қурилмаларни қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

Норасмий қурилмаларни харид қилсангиз, доим хавфда бўласиз. Сотиб олаётганда тежаб қолаётганингиз маҳсулотни ишлатиш пайтида сизни каттароқ пулга тушириши мумкин.

Samsung Electronics бренд ёки ҳамкор дўконлардан расмий маҳсулотларни харид қилиш сизга сифат ва ишонч бағишлайди ҳамда қурилмангиздан узоқ муддат фойдаланишдан баҳраманд бўлишингизни кафолатлайди!

 Веб-сайтдаги расмий дўконлар рўйхатини текширинг

 Мурожаат учун телефон рақами: 7799

Реклама

Top