23:03 / 20.12.2023
11306

Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди 

Уч нафар янги судя лавозимга сайланди. 8 нафар судя лавозимидан озод этилди. 

Фото: Олий Мажлис Сенати

Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. 

Унга кўра, Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмуродов муддатсиз даврга, Баҳодир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Олий судининг судяси лавозимига сайланди. 

Шу билан бирга, Бобир Исломов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзаҳакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шерқулов ва Хуршид Эшмуратов Ўзбекистон Олий судининг судяси лавозимидан озод этилди.

Top