16:21 / 21.12.2023
13954

Пискентда паррандачилик фермасида ёнғин чиқди

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент туманидаги паррандачилик фермасида ёнғин чиққани видеоси тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

«Бугун, 21 декабр куни соат 15:20 да Тошкент вилояти Пискент тумани «Култепа» МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.

UPD: Паррандачилик фермасида содир бўлган ёнғин соат 16:13 да ўраб олинган ва соат 17:03 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида ферманинг тахминан 140 кв.м майдонда том ва ички қисмлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғинни бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Top