Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматига кўра, бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилади.
МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.