10:42 / 01.01.2024
5457

Ўзбекистон ва Озарбойжон 2024 йил учун асосий устувор йўналишларни белгилаб олди

Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон–Озарбойжон ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида келгуси йил учун асосий устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Top