09:30 / 09.01.2024
2435

Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказмоқчи

Ҳар йили 9 млн нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистонда касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу - “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Қайд этилишича, ҳар йили 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Ҳар йили 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш кўзда тутиляпти.

Шунингдек, ҳар йили 9 млн нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида йилига 3 млн нафар аҳоли скринингдан ўтказилади.

Top