19:02 / 16.01.2024
3060

Шавкат Мирзиёев Еврокомиссия вице-президенти билан учрашди 

Учрашувда ЕИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 16 январ куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. 

Учрашувда ЕИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. 

Қайд қилинишича, ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. «Марказий Осиё - ЕИ» биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Январ ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик инвесторлар форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошган. Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Top