Бухоро аэропортида туман кузатилмоқда, кўриш масофаси 100 метрга тенг.
Бугун, 20 январ куни маҳаллий вақт билан соат 08:08 дан бошлаб Бухоро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Бухоро аэропортида туман кузатилмоқда, кўриш масофаси 100 метрга тенг.
Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича учган US-803 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган.
Қайд этилишича, бортида 58 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:05 да Самарқандга қўнди.