17:03 / 31.01.2024
5701
Реклама

Mılk House компанияси Musaffo бренди ҳақидаги фактлар билан бўлишди

Асель Сатенова — Milk House компаниясининг маркетинг бўйича директори 2023 йил якунларини сарҳисоб қилиб, истеъмолчиларнинг брендга бўлган ишонч даражасини ошириш ҳақида айтиб берди.

— 2023 йилнинг асосий ютуқлари ва айрим натижалари ҳақида гапириб берсангиз.

— 2023 йил биз учун янгиликларга бой бўлди, биз Musaffo бренди дизайнини ўзгартирдик. Асосий эътибор йогурт-десертлар гуруҳига қаратилган бир қатор инновацион ечимларни жорий қилдик. Бунга мисол қилиб, яқинда ишга туширилган лойиҳалардан бири — Musaffo брендидан Engil қошиқли йогуртларини айта оламиз. Musaffo брендининг 2023 йилдаги энг муҳим ютуғи – “Ҳалол” сертификатини олганимиз бўлди. Биз учун янада кўпроқ сонли истеъмолчиларнинг ишончини қозониш муҳим аҳамият касб этади. Сертификатнинг олиниши –  Musaffo бренди остида ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар ҳақиқатдан ҳам соф таркибга эга экани ва маҳсулотимиз таркибида ҳеч қандай тақиқланган компонентлар йўқ эканини тасдиқлайди.

— Musaffo бренди остидаги маҳсулотнинг кучли тарафи нимада деб ўйлайсиз?

— Бизнинг энг кучли тарафларимиздан бири – маҳсулотнинг сифати ва унинг хавфсизлигидир. Биз «Сара маҳсулот – истеъмолчиларимиз учун» тамойили асосида ишлаймиз ва мазали, сифатли ва энг муҳими, табиий маҳсулот ишлаб чиқараётганимиздан жуда фахрланамиз. Биз бунга қандай эришаётганимиз ҳақида бироз гапириб бермоқчиман.

Аввало, фаолиятимиз FSSC 22000 халқаро стандартига асосланган ва бу ҳақда маҳсулотимизнинг маркировкасида ҳам айтилмоқда. Ишлаб чиқаришдаги барча тизимлар шундай ташкил қилинганки, улар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида нафақат назорат чоралари, балки хатарларни ҳам инобатга олади. Натижада, озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти ташқи ва ички аудит тизими шаклланади.

Фаолиятимизнинг аҳамиятли тарафи – маҳсулотларнинг табиийлигидир. Мисол учун, биз йогуртларга табиий мевали тўлдирмалар қўшамиз, мева таъмини сунъий равишда ўхшатишга уринмаймиз. Биз таъмни мева ёки резавор меванинг ўзидан оламиз. Буни маҳсулотнинг таъмидан сезса бўлади ва бу одамларни брендга кучлироқ жалб қилади.

Маълумки, сутли маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари – бу фарзандли оилалардир. Болалар учун эса таъм – ҳақиқатдан ҳам муҳим. Айнан мана шунинг учун биз узоқ йиллар давомида аксарият сут маҳсулотлари тоифаларида етакчи ўринни эгаллаб келмоқдамиз.

Яна бир муҳим жиҳат – антибиотиклар қўшилмаган табиий сут. Ишлаб чиқаришда СанПиН талабларига мувофиқ бўлмаган сут ишлатилишига йўл қўйилмайди, шу билан бирга, лаборатория сут таркибида антибиотиклар бўлмаслигини назорат қилади. Антибиотикли сут заводга мутлақо қабул қилинмайди.

Бунинг устига, заводимизда барча технологик жараёнлар автоматлаштирилган. Бу дегани, инсон омили мавжуд эмас. Биз илғор ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналарида ишлаймиз. Ишончли ҳамкорларимиз –  Tetra Pak, GEA, Erca, Taurus ва бошқа етакчи компаниялардир.

Бундан ташқари, корхонамизнинг техник хизмати томонидан ишлаб чиқаришни назорат қилиш тизими жорий қилинган, шунингдек, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида – хом ашёни қабул қилиш, унинг таркибини меъёрга келтириш, ферментлаш, қадоқлаш ва тайёр маҳсулотни юклаб, жўнатишда лаборатория назорати амалга оширилади.

Кўриб турганингиздек, барча бўлимларимиз фаолияти бир бутун яхлит фаолиятга бирлашади ва мана шу барча ҳаракатларнинг натижасида истеъмолчимизга мазали ва табиий Musaffo маҳсулоти етказилади!

— Сизнинг компаниянгиз истеъмолчи билан ўзаро муносабатлар борасида қандай тактикага асосланиб иш юритади?

— Биз учун ҳар бир истеъмолчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига ишонч ҳосил қилиши жуда муҳимдир. Шу сабабли, “Очиқ эшиклар куни” лойиҳасининг жорий этилиши биз учун аҳамиятли ечим бўлди. Ишлаб чиқариш – бу ҳар бир компания учун ўзига хос бўлган, ошкор қилинмайдиган  стратегик масалалар билан боғлиқ бўлган ёпиқ жараёндан иборат  эканини биз тушунамиз. Шу билан бирга, биз харидор учун Musaffo маҳсулоти қандай қилиб ва қайси шароитларда ишлаб чиқарилишини билиш муҳим эканини ҳам биламиз.

Шунинг учун биз яқин орада ҳар бир истеъмолчи бизнинг маҳсулотимиз ҳақиқатдан ҳам барча белгиланган талаблар ва сифатга мувофиқ ишлаб чиқарилаётганига ишонч ҳосил қила олиши учун заводга экскурсия ташкил қилиб, очиқ эшиклар куни сериясини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Истак билдирган барчани компаниямизда меҳмон қилишдан ниҳоятда мамнун бўламиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 23

Алоқа рақами: +99878 1203334

Telegram: https://t.me/musaffo_uzb

Instagram: instagram.com/musaffo.uz

Facebook: fb.com/musaffoUz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top