20:29 / 05.02.2024
7210

Бухоро ва Когонда жамоат транспорти йўлкира ҳақи ошди

Йўловчи ташиш хизматларининг бир марталик чекланган тарифи 2 минг сўм этиб белгиланди. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Бухоро вилояти маркази ва Когон шаҳрида жамоат транспорти йўлкира ҳақи ошди. 

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг «Бухоро ва Когон шаҳарларида жамоат транспорти тизимида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарори 3 феврал куни имзоланди. 

Қарорга асосан, Бухоро ва Когон шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида (автобус ва йўналишли такси) йўловчи ташиш хизматларининг бир марталик чекланган тарифи (йўлкира ҳақи) 2 минг сўм этиб белгиланди. 

Аввалроқ, Тошкент вилоятида автобусда йўлкира нархи 1,5 минг сўм, йўналишли таксиларда 2 минг сўм этиб белгиланган эди.

 

Top