10:16 / 25.02.2024
24909

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи Нексия-3’да йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб рўпарадан келаётган Камаз билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 феврал куни юз берган.

1994 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли Нексия-3 машинасида туманнинг Истара маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланаётиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Камаз юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Нексия-3 машинасида йўловчи сифатида кетаётган 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 

 

Top