22:07 / 26.02.2024
38186

Lenovo шаффоф MicroLED дисплейли ноутбукни намойиш этди

Дисплей MicroLED технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ва 55 фоизгача шаффофликни таъминлайди. 

Фото: Lenovo

Lenovo компанияси Барселонадаги MWS кўргазмасида ғайриоддий маҳсулот – 17,3 дюймли шаффоф экранга эга ноутбукни тақдим этди. Модел ThinkBook Transparent Display Laptop деб номланади. Унинг рендерлари илгари Интернетда пайдо бўлган эди. 

Дисплей MicroLED технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ва 55 фоизгача шаффофликни таъминлайди. Оқ фон билан у бутунлай шаффоф эмас, лекин қора фон билан сиз уни иккала томондан ҳам кўришингиз мумкин. Максимал ёрқинлик 1000 нитга етади. 

Lenovo муҳандислари фикрига кўра, ушбу шакл рақамли рассомлар учун фойдали бўлиши мумкин, бу уларга расм чизиш пайтида экран орқасидаги дунёни кўриш имконини беради. 

Шаффоф экран панелидан фойдаланиш бир қатор чекловларга эга. Энг асосийси ноутбукда пикселлар сони атиги 720p бўлади. Бироқ матннинг равшанлиги яхши, уни ўқиш осон. 

Ноутбукнинг орқа томонида AI камераси мавжуд. Lenovo унинг тўлдирилган реаллик технологиялари билан ишлашда фойдали бўлиши мумкинлигига ишончи комил. 

Ҳозирча ThinkBook Transparent Display Laptop сотувга чиқишга тайёр бўлмаган концептуал ечимдир. Шунга қарамай, Lenovo яқин беш йил ичида бундай технологиялар серияли ноутбукларда қўлланилишига ишонади.

Top