16:12 / 06.03.2024
6508

Саида Мирзиёева: «Ҳар куни машаққатли ислоҳотларни амалга оширишга ҳисса қўшаётганлар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатмоқда»

Жаҳон банки эълон қилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунё бўйича гендер тенглиги соҳасида энг самарали ривожланаётган давлатлар 5 талигига кирди.

“Бундай натижага эришишимизга аёлларни зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар сабаб бўлди. Албатта, биз бирданига энг ривожланган онгли жамиятда яшай бошладик, зўравонликни таг-туги билан йўқ қилдик, дея олмаймиз. Бу – қонунларни  ҳаётга доимий татбиқ қилиш, меҳнат фаолияти учун барчага бирдек шароит яратиш, тенг иқтисодий имконият бериш устида тинимсиз ишлашимиз зарур, дегани.

Биз бугун шундай даражага етдикки, хотин-қизларга фақат квоталар ва алоҳида имтиёзлар беришнинг ўзи камлик қилади. Мен жамиятимизда амалда аёлларга мутлақо тенг имкониятлар берадиган тизимли ўзгаришлар бўлишини истардим”, дейди президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, ҳар куни зўравонлик ва эскича қарашларга қарши курашиб, темир тўсиқларни синдириб, машаққатли ислоҳотларни амалга оширишга ҳисса қўшаётганлар – ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатмоқда. 

“Бундай инсонларнинг ҳар бирига раҳмат дейман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

Top