12:05 / 13.03.2024
14079

Газ тўлдириш компрессор шохобчаларида бир кунда қанча газ сотилгани айтилди 

11 март куни мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 18 та носозлик бартараф қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Республика истеъмолчиларига 208,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 1 фоиз кўп электр энергияси, 143,6 млн кубометр, режадагига нисбатан 7 фоиз кўп табиий газ етказиб берилди.

Мамлакатдаги 1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 378 минг кубометр табиий газ сотилди. Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали истеъмолчиларга 810 минг тонна суюлтирилган газ етказилди.

11 март куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 4 минг 50 тонна автобензин етказиб берилди. Биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 8 минг 470 тонна автобензин, 1 минг 296 тонна дизел ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 5 минг 574 тонна автобензин ҳамда 1 минг 52 тонна дизел ёнилғиси сотилди.

Top