12:12 / 15.03.2024
18177

Феврал ойида автомобил бозорида фаоллик сезиларли пасайди

2024 йил феврал ойида Ўзбекистонда 115 мингдан ортиқ барча турдаги транспорт воситаларининг савдоси қайд этилди. Бу – январ ойига нисбатан 20,4 фоизга, ўтган йилнинг февралига нисбатан эса 6,3 фоизга кам. Айни пайтда, охирги бир йилда енгил автомобилларнинг бирламчи бозори 8,4 фоизга ўсган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозори бўйича феврал ойи таҳлилларини маълум қилди.

Умумий вазият

Феврал ойида Ўзбекистонда 115 мингдан ортиқ барча турдаги транспорт воситаларининг савдоси қайд этилди. Бу – январга нисбатан 20,4 фоизга, ўтган йилнинг февралига нисбатан эса 6,3 фоизга кам.

Ўтган ойда 109,7 мингта ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизга кам енгил автомобил сотилди.

Бирламчи бозор

Янги автомобиллар бозорида ҳам сотувлар сезиларли камайиб, 26 мингдан сал кўпроқ автомобилни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан енгил автомобилларнинг бирламчи автомобил бозори 8,4 фоизга ўсди.

Ой давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 23,5 мингта енгил автомобил сотилган, бу – ўтган йилнинг февралига нисбатан 7,7 фоизга кўп.

Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар

Йил давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори 15,6 фоизга ўсди. Феврал ойи охирига келиб, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 2,7 мингтани ташкил этди.

Электромобиллар

Йил бошида бошланган электромобилларга қизиқиш бироз пасайганига қарамай, охирги 1 йилда янги электромобиллар савдоси 3 баробар ошди.

Top