08:32 / 20.03.2024
8765

Жами қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган 4 та давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қатор давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Kun.uz

Улар қуйидагилар:

  • Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги  200,0 млн сўмлик;
  • Жарқўрғон туман ҳокимлиги буюртмачилигидаги 309,0 млн сўмлик;
  • Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 300,0 млн сўмлик;
  • Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб-интернати буюртмачилигидаги 371,1 млн сўмлик давлат харидлари.

Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди, шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Top